17:10 / 07.04.2023
150

Тошкентда фуқаро фарзандларига бирйўла 117 млн. сўм миқдорида алимент тўлади

 Тошкентда фуқаро фарзандларига бирйўла 117 млн. сўм миқдорида алимент тўлади
Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 16.04.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.С.дан ундирувчи Л.С. фойдасига 1/3 қисм миқдорида яъни икки нафар вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
 
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг тўғри тушунтиришлари натижасида вояга етмаган фарзандларнинг таъминоти учун 18 ёшгача бўлган давр учун 117.000.000 сўм алимент пуллари икки нафар вояга етмаган фарзандлар учун ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият