23:25 / 07.04.2023
190

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистонда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш, тренер ва ҳакамларни халқаро талаблар асосида тайёрлаш ва маҳоратини юксалтириш, футбол инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ўрнатилган стандартларга мослаштириш мақсадида қабул қилинган.

Қарорда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Адлия вазирлиги (А.Тошқулов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А.Азизов) билан биргаликда махсус ишчи гуруҳни ташкил қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият