Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланишида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш жараёни сабаб айрим манзиллар сувсиз қолади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қуйидаги туманларда 10 апрель соат 09:00 дан 12 апрель соат 09:00 гача ичимлик суви ўчирилади:
Сергели тумани
- “Жун”, “Нўғойқўрғон”, “Қубайтепа”, “Юқори Дархон”, “Қут-барака”, “Суғдиёна”, “Қумариқ”, “Олтин водий”, “Учувчилар”, “Бунёдобод” маҳаллаларида.
Янгиҳаёт тумани
- “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Чорбоғ”, “Йўлдош”, “Янги Чоштепа”, “Чоштепа”, “Чортоқ”, “Иқбол”, “Файзли”, “Тошкент” маҳаллаларида.
Яккасарой тумани
- “Бошлиқ”, “Қушбеги” маҳаллаларида. Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, Абдулла Қаҳҳор кўчаларида.
Миробод тумани
- “Темирйўлчилар”, “Заминобод”, “Биродарлик” маҳаллаларида.
Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар