
Яхши биламизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир, шунингдек 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ўз муддатида тўлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан фуқароларимизнинг ушбу конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган 20 нафар фуқаролар иш жойларига тикланиб, 94 нафар фуқароларга 279,6 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилди.
Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими иш юрутувида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 24.02.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор "Yantex Invest" масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Б.Мустакимов фойдасига 208,6 млн. сўм ҳисобланган, лекин тўлаб берилмаган иш ҳақи суммаси, фойдаланилмаган меҳнат таътили учун 12,4 млн. сўм компенсация, меҳнат дафтарчасининг берилиши кечиктирилган жами давр учун 65,8 млн. сўм, маънавий зарар учун 11 млн. сўм, почта харажати учун тўланган 21 минг сўм, давлат божи учун тўланган 2 млн. сўм, ВКА харажати учун тўланган 75 минг сўм, жами 299,9 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 299,9 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақи собиқ ходимга тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар