date
views 164

Пойтахтда корхона газ учун 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликни тўлади

Пойтахтда корхона газ учун 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликни тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлим иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор "Тошиссиққувати" унитар корхонасидан ундирувчи "Ҳудудгазтаминот"AЖ фойдасига қарз ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор томонидан қарздорлик ихтиёрий муддатда тўлаб берилмаганлиги сабабли қарздор мол мулк ва банк ҳисоб рақамларига банд солиниб инкассо топшириқномалари қўйилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздордан "Тошиссиққувати" унитар корхонасидан ундирувчи фойдасига 1 млрд. 79 млн. 529 минг сўм тўлаб берилди.
Ҳозирги кунда қарздордан қолган қарздорликни ундириш ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пойтахтда корхона газ учун 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликни тўлади