Фарғона вилоятида судланувчи суд биносидан қочиб кетди

Фарғона вилоятида судланувчи суд биносидан қочиб кетди

Жорий йил 7 апрель куни Қўштепа туманида яшовчи 29 ёшли судланувчи конвойда жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судига келтирилган. У Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми билан айбли деб топилиб, 2022 йилнинг 7 ноябрь кунидан бери тергов ҳибсхонасида сақланаётган бўлган.

Суд биносига келтирилган судланувчи хожатхонага чиқиб келишни сўраган. Эътиборсиз қолдирилганидан фойдаланиб, суд ҳовлисидаги деворидан бошқа томонга сакраб ўтган ҳамда аҳоли яшаш жойига яширинган. У девордан нарвон орқали ошиб ўтган. Нарвонга чиқаётганида конвой ходимлари кўриб қолишган ва югуриб келиб, кийимидан ушлашган. Бироқ судланувчи кийимларини ечиб ташлаб, қочишга улгурган.

У бир неча соатлик қидирувлардан сўнг суд биносига яқин бўлган хонадонлардан бирининг томида яшириниб ўтирганида ушланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар