14:15 / 10.04.2023
190

Сирдарё ва Жиззахда «камбағалликни тугатиш»га масъул икки мансабдор жиноят устида ушланди

Сирдарё ва Жиззахда «камбағалликни тугатиш»га масъул икки мансабдор жиноят устида ушланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқармаларининг икки нафар мансабдори қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вазирликнинг Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари мансабдор шахслари ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора олаётган вақтида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгараганди. Хусусан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилганди. Ушбу вазирликка собиқ ССВ вазири Беҳзод Мусаев раҳбарлик қилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият