
Ўзбекистон фуқароси Артём Рахманов Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ватанига экстрадиция қилинди, дейилади "Кун" нашрида. У республика Жиноят кодексининг 127 моддаси 3 банди (вояга етмаган шахсни аксилижтимоий ишга жалб этиш) ва 169 моддаси 2 банди «в, г» хатбошиси (ўғирлик)да кўрсатилган жинояларни содир этган.
Хабарларга кўра, Рахманов 2014 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳридаги компьютер устахонасига гумаштаси билан кириб, ўғирлик содир этган. У мазкур жиноятга 4 нафар вояга етмаган шахсни ҳам жалб этган.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Рахманов Россия полицияси томонидан Подмосковьянинг Пушкин туманида қўлга олинган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар