17:09 / 11.04.2023
220

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди

Фото: Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаб, кўп қон йўқотиши оқибатида унинг ўлимига сабаб бўлган эркак 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 6 апрель куни Пешку туманида содир бўлганди. 38 ёшли У.А. қўшнисига тегишли эшак томорқа ерига зарар етказгани баҳонасида жониворнинг икки қулоғини кесган. Орадан вақт ўтиб, эшак кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлганди.

11 апрель куни жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида У.А. (1985 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, ишсиз) га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарни 15 сутка маъмурий қамоққа олиш белгиланди.

Олий суд матбуот хизмати биринчи инстанция судининг қарордан норози томонлар белгиланган тартибда Бухоро вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса протест келтириши мумкинлигини эслатиб ўтган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият