![Бўстонлиқда электр тармоқлари фойдасига 668 миллион сўмдан зиёд қарздорлик ундирилди](/uploads/posts/2023-04/photo_2023-04-11_17-30-37.jpg)
Бюронинг Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида Чирчиқ туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Бўстонлиқ туман ободонлаштириш” бошқармасидан, ундирувчи “Тошкент худудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 668.536.821 сўм фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мажуд.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим иш юритувига 03.04.2023 йилда келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва тегишли тартибда тарафларга юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли ҳисоб рақамларига банд қўйилган. Натижада корхонанинг 668.536.821 сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси туман хокимлиги молия бўлими томонидан тўлаб берилган ва мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар