23:00 / 12.04.2023
189

Шавкат Мирзиёев электромобил учун Туркия президентига миннатдорлик билдирди

Шавкат Мирзиёев электромобил учун Туркия президентига миннатдорлик билдирди

Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни кечаси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон билан ўтказган телефон орқали мулоқотда Тоgg бренди остида ишлаб чиқарилган биринчи турк электромобили учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, давлат раҳбари қардош Туркия президенти ва халқини катта технологик ғалаба – мамлакатда замонавий электромобилларни саноат усулида ишлаб чиқариш бошлангани билан табриклади. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасига юксак баҳо берилди.

Ўзбекистон ва Туркия етакчи компанияларининг юқори технологик тармоқлардаги саноат кооперацияси миқёсини янада кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди. Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама Олий даражадаги Стратегик шериклик кенгаши йиғилишига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Телефон мулоқоти якунида Ражаб Тоййиб Эрдоғон Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак референдумни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди ва унинг муваффақиятли ўтишини тилади.

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти томонидан совға қилинган Тоgg бренди остидаги электромобил рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрган эди


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият