23:22 / 12.04.2023
130

Тадбиркорга 276 млн. сўм қарздорлиги ундириб берилди

Тадбиркорга 276 млн. сўм қарздорлиги ундириб берилди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 23 феврал 2023 йилдаги ижро варқасига асосан «А.Қурилиш Т» МЧЖ хисобидан «Asia Clean Rooms» МЧЖ фойдасига 276млн.сўм қарз, 2.8 млн. сўм давлат божи ундириш белгиланган.


Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига 04.04.2023 йил куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.
Қарздорнинг барча мол-мулкларига таъқиқ ўрнатилиб, хисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган.


Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қўйилган инкассо топшириқномасига асосан «А.Қурилиш Т» МЧЖ хисоб рақамларидан тушган пулдан жамиятнинг 276 млн.сўм қарз, 2.8 млн. сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият