Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 17.06.2011 йилги қарорига кўра, қарздор Б.Исмоиловдан ундирувчи Д.Исмоилова фойдасига 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздор алиментни вақтида тўлаши лозимлиги ҳақида ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда огоҳлантирилган.
Жорий йилнинг 31 март куни қарздор ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда қарздор Б.Исмоилов вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган алимент ўрнига Қўқон шаҳар, А.Навоий кўчаси 48-уйдаги хонадонларнинг бирин ундирувчининг номига нотариус орқали расмийлаштириб топширганлиги сабабли, ундирувчи Д.Исмоилованинг аризасига асосан 12.04.2023 йил куни ижро ҳужжати тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг