21:03 / 14.04.2023
315

Қувасойда қарздорлик эвазига Malibu аукционда сотилди

Қувасойда қарздорлик эвазига Malibu аукционда сотилди
Мажбурий ижро бюросининг Қувасой шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Фарғона туманлараро судининг 16.12.2021 йилдаги қарздор «ARSIFTEXNOPLAST” МЧЖдан ундирувчи “Микрокредитбанк” Фарғона фойдасига жами 155.529.011 сўм қарз ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар Қувасой шаҳрида яшовчи А.Ғ.га бўлган “Malibu” русумли автомашинага қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.
Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида банк олдидаги қарзини тўламаганлиги боис, бюро томонидан 06.02.2023 йилда “Malibu” русумли автомашина аниқланиб, жарима майдонига олиб кирилган ва 110.500.000 сўмга баҳоланиб, аукцион савдога қўйилган эди.
Аукцион савдоларда 07.04.2023 йил куни “Malibu” автомашинаси 156.720.000 сўмга сотилган ва келиб тушган сумма қарздорликни қоплаш учун йўналтирилиб, “Malibu” автомашинаси янги эгасига топширилди ва ижро ҳужжати тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият