Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Когон туманида жентрани поезд уриб кетди” номи остида видео тарқалди.
Ҳолат юзадидан Бухоро вилоят ИИБ расмий маълумот берди. Қайд етилишича, жорий йилнинг 13 апрель куни соат 15:15 ларда Бухоро вилояти Транспортда Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ нинг “102” автоматлаштирилган тизимига ушбу ҳолат юзасидан хабар тушган.
Aниқланишича, шу куни соат 14:00 ларда мотовоз бошқариб келаётган Х.Й. “Бухоро-Пойкент” йўналишида қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасидан ўтаётган “Лаcетти”ни уриб юборган.
Бухорода поезд “Lacetti”ни уриб кетди pic.twitter.com/ZHLfeYnS2P
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) April 16, 2023
Келтирилишича, ҳайдовчи Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи A.A. исмли шахс бўлган.
Мазкур ҳодисада автомашина ҳайдовчиси бош мияга қон қуйилиши, кўкракқафас жароҳати, ўнг ўпка ёрилиши ташхиси билан тиббий муассасада даволанмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг