date
views 215

Наманганда мактаб ўқувчиси устозининг пластик картасидан 2 млн сўм ечиб олди (видео)

Наманганда мактаб ўқувчиси устозининг пластик картасидан 2 млн сўм ечиб олди (видео)

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъул ходимларидан бири ички ишлар идораларига мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан пластик картасидан 2 миллион сўм ечиб олинганини билдирган ва чора кўришни сўраган. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда.

Вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида ушбу жиноятни Наманган шаҳридаги мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланди. Ундан далилий ашё сифатида ўзлаштирилган пуллар ўтказилган 2 дона пластик карта олинган.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг қайд этишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда мактаб ўқувчиси устозининг пластик картасидан 2 млн сўм ечиб олди (видео)