Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш, вояга етмаган фарзандларнинг таъминотини муддатида ва сифатли ундириб бериш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Янгийўл шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳам ушбу йўналишдаги ижро ҳужжатларининг ижросини муддатида ва сифатли таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан нафақат қарздор оталардан, балки иш юритувида мавжуд алимент тўловчи қарздор оналардан ҳам бола таъминотини ундириш, бунда қонунларга таянган ҳолда алимент тўловчи аёллардан ҳам ўз мажбуриятларини бажариш қатьий талаб этилмоқда.
Мисол учун фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг суд буйруғига асосан, қарздор Рамазанова Елена Владимировнадан ундирувчи Балябин Валерий Вламидирович фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таьминоти учун фарзандлари вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.
Қарздор Е. Рамазанова мазкур ижро ҳужжати бўйича алимент тўлаши лозимлигини аниқ билгани ҳолда, бу ҳақда бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамасдан икки ойдан ортиқ вақт берилсада алимент тўловларини тўлиқ амалга оширмай, яьни 04.10.2022 йилдан 01.04.2023 йил ойига қадар ундирилиши лозим бўлган алимент учун жами 6 956 084,54 сўм алимент пулларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.
Ҳозирда мазкур қарздорлиги юзасидан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий қамоқ чораси қўллаш юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилмоқда.
Яна бир мисол, бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг суд буйруғига асосан, қарздор Латипов Умид Иркиновичдан, ундирувчи Ли Мария Михайловна фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таьминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.
Қарздор У.Латиповнинг алиментдан бўлган жами қарздорлиги 27. 586 088,22 сўмни ташкил этиб, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур қарздорлик 13.04.2023 йилда ундирувчининг пластик карта ҳисоб рақамига тўлиқ ундириб берилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг