Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 17.08.2015 йилдаги қарздор А.Ражаповдан ундирувчи М.Зарипова фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган.
17.04.2023 йилда қарздор фарзандлари вояга етгунга қадар тўланиши керак булган алимент пулларини олдиндан тўлаш ниятини билдириб, жами 90 млн. сўм алимент тўловларини амалга оширди ҳамда мазкур ижро иши бўйича иш юритуви тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар