Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида ФИБ Қўқон туманлараро судининг 07.11.202 йилги қарорига кўра, қарздор Дж.М.дан ундирувчи Дж.З. фойдасига 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга унинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирииб келинган.
Жорий йилнинг 14 парель куни қарздор ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда ундирувчига вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган алимент ўрнига уй-жой таклиф қилган.
Ундирувчи Дж.З. таклифни қабул қилгач, қарздор Қўқон шаҳар, Ширин МФЙ, А.Навоий кўчасидаги хонадонни ундирувчининг номига нотариус орқали расмийлаштириб топширган ва ундирувчи Дж.З.нинг аризасига асосан 14.04.2023 йил куни ижро ҳужжати тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)