01:19 / 22.04.2023
239

Арнасойда 291 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловлари ундириб берилди

Арнасойда 291 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловлари ундириб берилди
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.
Бироқ, айрим иш берувчилар ходимларни ишлатиб, иш ҳақини беришга келганда турли хил важлар келтиради.
Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича судининг 11 нафар фуқароларининг “Учтепа пахта тозалаш” Акциядорлик жамиятидан ҳисобланган, лекин тўланмаган 291 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруғи келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Ўрганишлар давомида “Учтепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг бундан ташқари яна 14 та иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари бўйича 10 млрд 532 млн. сўм қарздорлиги аниқланган.
Ижро ҳаракатлари давомида жамияти банк хисоб рақамларига муқаддам қўйилган инкассо топшириқномасидан тушган пулдан 11 нафар фуқароларининг тўланмаган 291 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловлари тўлиқ ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият