06:00 / 22.04.2023
177

Қарздор жаримага ҳам тортилди, бунга сабаб...

Қарздор жаримага ҳам тортилди, бунга сабаб...
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бугунги кунда суд ва бошқа  органлар қарорларини ижро этишга маъсул ҳисобланиб, бу орқали фуқаролар ҳамда жамият манфаатини ҳимоя қилмоқда. Бироқ, айрим ҳолларда ўз ҳуқуқини тўлиқ тушуниб етмаган кимсалар суд қарорида кўрсатилган қарздорликни бартараф этиш ўрнига, ижро талабларига бўйсинмаяпти. Боз устига, хизмат вазифасини бажараётган давлат ижрочи фаолиятига қаршилик кўрсатиб келмоқда.
Масалан Чуст тумани, Лайлакуя маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ака-ука Ш.А лар банк кредит қарздорлигини бартараф этиш ўрнига турли баҳоналар билан давлат ижрочи талабларини бажармайди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлар бўйича Чуст туманлараро судининг 2022 йил 3 июндаги ижро варақасига асосан  ундирувчи АТБ “Агробанк” филиали фойдасига салкам 34 млн. сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш белгиланган. Мазкур ижро варақасига Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан қарздор фуқароларга ихтиёрий муддат берилган.
Бироқ, қарздорликни бартараф этмагани боис қарздорни яшаш уйига борилганда у ижро ҳужжати билан танишишдан бош тортади. Устига-устак тўловни амалга оширмаслик мақсадида давлат ижрочига қаршилик қилади. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли баённома расмийлаштириб, қонуний чора кўришлик учун судга юборилади.
 Яқинда жиноят ишлар бўйича Чуст туман судида мазкур ҳолат кўриб чиқилди. Тарафлар тингланиб, суднинг қарори қабул қилинди. Унга кўра ҳуқуқбузарлар ака-ука Ш.А. ларга нисбатан маъмурий жазо қўлланиб, ҳар бирига 600.000 сўмдан жарима белгиланди.
Шу тариқа, ака-ука ҳуқуқбузарлар муддати ўтган кредит қарздорликни, бундан ташқари, ижро талабларини бажармагани учун чиқарилган суднинг қарорида кўрсатилган жаримани ҳам тўлашди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият