13:05 / 26.04.2023
306

Ўзбекистонда янги Украина компанияси иш бошлашга тайёрланмоқда

Фото: “Уклон”

Украинанинг “Уклон” такси хизмати Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйишга тайёрланмоқда. Компания HeadHunter порталида бир қанча йўналишлар бўйича вакансия эълон қилган.

“Уклон” айни пайтда Тошкентда қуйидаги мутахассисларни қидирмоқда:

  • офис администратори;
  • бош бухгалтер;
  • ҳайдовчилар менежери;
  • ўзбек тилини биладиган SMM мутахассиси.

Апрель ойи бошида компания асосчиси Сергей Смус “Уклон” такси хизмати тез орада иккита минтақавий бозорларда пайдо бўлишини маълум қилганди. Бироқ ўшанда аниқ давлатлар номи эълон қилинмаган.

Компания ҳисоб-китобларига кўра, бир мамлакат бозорига кириш нархи 1 миллион доллардан бошланади.

“Уклон” ўз бизнесини 2022 йилда кенгайтирмоқчи эди, бироқ Россия билан уруш оқибатида режалар амалга ошмади.

Украина компанияси бу йил 13 ёшга тўлади ва Украина Forbes томонидан энг яхши стартаплардан бири сифатида қайд этилган.

Россия ва Украина ўртасида уруш бошланишидан олдин 2020—2022 йиллар орасида кўплаб Украина компаниялари Ўзбекистонда пайдо бўлган эди.

Бироқ уруш ўз таъсирини кўрсатди ва бир қанча компаниялар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият