Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбектсон туманлараро судининг 04.10.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор С.Бобоевдан ундирувчи Н.Қосимова фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун барча даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Давлат ижрочисининг 10.11.2021 йилги қарорига асосан қарздорнинг Республикадан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган.
Бюронинг Бешариқ тумани бўлими ходимларининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор С.Бобоев 25.04.2023 йил куни уч нафар фарзандларининг таъминоти учун 2028 йилга қадар ҳисобланган 83.100.000 сўм алимент пулларини тўлаб берди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар