14:11 / 27.04.2023
77

Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқаро конгресс марказида Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Мен хорижий компаниялар ва тадбиркорлар билан кўпроқ мулоқот қилишга интиламан. Сизларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларингиз менга куч-ғайрат беради, янги ислоҳотларга ундайди. Шу боис, янги-янги инвесторлар билан тез-тез учрашувлар ўтказишга, сизларнинг юртимиздаги ютуқларингизни шахсан кафолатлашга тайёрман”, - деди президент.

Инвесторлар ҳуқуқларини суд орқали кафолатли ҳимоя қилиш борасида катта қадамлар қўйилмоқда.

Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.

Қонунларда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.

"Жорий йилда ҳам тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотларимиз давом эттирилади. Жумладан, халқаро экспертлар кўмагида тарихимизда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади", - деди давлат раҳбари.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият