Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган туман бўлими иш юритувидаги алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси доирасида тарғибот ва тушунтириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Натижада фарзандлар моддий таъминотини ўз вақтида тўлаб бораётган оталар сони ортиб бормоқда.
Бундан ташқари вояга етмаган фарзанди учун амалдаги тартибга кўра олдиндан беш йиллигини ёки 18 ёшга қадар тўлаб бермоқда.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор А. Азамжонов дан ундирувчи Р. Абдурашидова фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Бўлим иш юритувидаги мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар олиб борилди.
Бюронинг Янги Наманган тумани бўлими давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор А.Азамжонов бир нафар фарзандининг таъминоти учун 2028 йилга қадар ҳисобланган 76 млн. 734 минг сўм алимент пулларини тўлаб берди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар