19:00 / 28.04.2023
224

МИБ Яккасаройда 56 млн. сўмлик коммунал қарздорликни ундирди

 МИБ Яккасаройда 56 млн. сўмлик коммунал қарздорликни ундирди
Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор корхоналардан “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига коммунал қарздорликларни ундиришга оид ижро ҳужжатлари юзасидан апрель ойи давомида қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, жорий йилнинг апрель ойи давомида Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича жами 18 та қарздор юридик ташкилотлардан ундирувчи электр таъминоти корхонаси фойдасига жами 56 млн. сўмдан ортиқ коммунал қарздорликлар тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатлари ижроси амалда тамомланишига эришилди.
Шу билан бирга Бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан жойларда истеъмол қилинган газ ва электр энергияси учун вужудга келган қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириб борилмоқда. Коммунал карздорлик тулик ундирилди.
 
Тошкент туманлараро иктисодий судининг 20.02.2023 йилдаги ижро варакасига асосан карздор Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника стационар қисмидан ундирувчи Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси АЖ фойдасига 8.8 млн. сўм коммунал қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши Бюронинг Яккасарой туман бўлимига келиб тушган.
Қарздор юридик шахсга ихтиёрий муддат белгиланиб, мол-мулкини кўздан кечириш жараёнида жами 8,8 млн. сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилди ва ижро иши ижроси амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият