11:16 / 29.04.2023
415

Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди

Кадр: Telegram

Фарғона вилояти Бувайда туманида эркак рафиқаси ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, туманнинг “Жилва” МФЙда яшовчи аёл оилавий жанжаллар сабаб бир неча бор ота уйига қайтиб келган. Шунга қарамай, унинг турмуш ўртоғи қайнотасиникига келиб, уни дўппослаб кетган.

Марҳуманинг опаси айтишича, синглиси эри томонидан мунтазам калтаклаб келинган, ҳатто кўричаги ёрилиб кетганида ҳам турмуш ўртоғи шифокор чақирмаган.

Эркак хотини ва икки нафар фарзандини олиб кетиш учун келганида рад жавобини олган. Шундан сўнг у хонадонга кириб, қайнатасига пичоқ санчган. Дадасини ҳимоя қилиш учун келган қиз ҳам пичоқланган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Бувайда тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият