date
views 291

Референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Ўзбекистонда 30 апрел куни ўтказилган референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилди.

Унга кўра, референдум участкаларига 16,6 миллиондан ортиқ сайловчилар келган ва давомат 84,5 фоизни ташкил этган.

«Референдумда Конституция тўғрисидаги Конституциявий қонунни қабул қиласизми?» деб берилган саволга 19 млн 722 минг 809 нафар фуқародан 15 млн 40 минг 55 нафари, яъни 90,21 фоизи ёқлаб овоз берган.

Унинг қайд этишича, референдум жараёни халқаро нормалар ва стандартларга, референдум қонунчиликка, унда белгиланган очиқлик ва ошкоралик каби умумэътироф этилган демократик принципларга тўла мос ҳолда ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Констиитуциявий қонун лойиҳаси қабул қилинган дейишга асослар етарли эканлиги таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди