19:46 / 01.05.2023
261

Тошкентда автобуснинг том қопламаси қўпорилиб тушди

Фото: Telegram

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 1 май куни йўловчи автобуси том қисмидаги ҳимоя қопламаси қўпорилиб тушди.

Маълум қилинишича, ҳолат соат 9:00 да Кing Long русумли 24-сонли Юнусобод-6—ТТЗ АШБ йўналишда ҳаракатланаётган автобус билан содир бўлган.

Автобус алоҳида йўлакда ҳаракатланиб кетаётган вақтда йўлнинг қатнов қисмига ўсган диаметри 50-60 см бўлган дарахт автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламасига тегиши оқибатида мазкур ҳимоя қопламасини қўпориб юборган.

Ҳодиса оқибатида автобуснинг том қисми техник шикастланиб, газ баллонни ҳимоялаб турувчи қоплама шикастланган. Ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар мавжуд эмас. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилиниб, камчиликлар бартараф этилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият