date
views 172

“Сурхон” қўриқхонасидан Бухоро тоғ қўйининг боласини олиб кетган браконьерлар ушланди

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

“Сурхон” давлат қўриқхонасидан Бухоро тоғ қўйининг боласини ноқонуний олиб кетишга уринган икки эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги маълум қилди.

Қўлга олинган шахслар Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани “Хўжамаҳмуд” маҳалласида истиқомат қилувчи А.Ж. ва “Чучуққудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Ж. экани маълум бўлган. Бухоро тоғ қўйи Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бир бош Бухоро тоғ қўйи боласи ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси (муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги


Қонуний тўхтамга келгунга қадар Бухоро тоғ қўйининг боласи ветеринария назоратида қўриқхонада сақланмоқда”, — дейилади хабарда.

Аниқланган ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Сурхон” қўриқхонасидан Бухоро тоғ қўйининг боласини олиб кетган браконьерлар ушланди