date
views 447

Тошкентда эри ташлаб кетган 20 ёшли аёл ўзи ва фарзандини каналга ташлади

Тошкентда эри ташлаб кетган 20 ёшли аёл ўзи ва фарзандини каналга ташлади

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида эри ташлаб кетган 20 ёшли аёл ўзи ва фарзандини каналга ташлаган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 25 апрель куни Юнусобод туманида содир бўлган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган икки нафар ички ишлар ходими бир аёл қўлида боласи билан “Бўзсув” каналига ўзини ташлаганини кўриб қолган.

Ходимлардан бири сувга сакраб, аввал болани иккинчи ходимга олиб чиқиб берган, кейин эса аёлни сувдан олиб чиққан. Шундан сўнг уларни яқин ҳудуддаги шифохонага олиб боришган.

Маълум бўлишича, 2003 йил Бухоро вилоятида туғилган аёл турмуш ўртоғи ташлаб кетгани сабаб руҳий ва оғир ижтимоий муаммоларга дуч келиб, ўзини сувга ташлаган. Шифокорлар аёл руҳий шок ҳолатида бўлганини айтган. Ҳозирда аёл ва боланинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани таъкидланди. 1,5 ёшли бола эса меҳрибонлик уйидаги чақалоқлар бўлимига топширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда эри ташлаб кетган 20 ёшли аёл ўзи ва фарзандини каналга ташлади