13:28 / 03.05.2023
157

Жиззахда “Green Card чиқди” дея 103 кишини чув туширган шахслар аниқланди

Жиззахда “Green Card чиқди” дея 103 кишини чув туширган шахслар аниқланди

Жиззах вилояти ИИБ 300 нафардан ортиқ фуқаронинг пул маблағларини ўзлаштиргани айтилган жиноий гуруҳ тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Аниқланишича, фуқаро Д.Р., А.Ғ. ва Р.Н. жиноий тил бириктирган ҳолда 103 нафар жабрланувчини ўзлари тайёрлаган сохта ҳужжатлар асосида АҚШга бориши учун Green Card лотереясидан ютуқ чиққанига ишонтириб, алдов йўли билан уларнинг жами 2 миллиард 597 миллион сўм пул маблағларини қўлга киритган.

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг тегишли ҳукмига кўра, Д.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Маҳкум Д.Р. жазони ўташига монелик қиладиган оғир касалликка чалингани сабабли, унга нисбатан ҳукм билан тайинланган жазонинг ижроси 4 ойга кечиктирилган. Жиззах вилояти суди апелляция инстанциясининг тегишли ажримига кўра, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд қарорларининг қонунийлиги ўрганилганда, протест келтириш учун асослар топилмаган.

Бундан ташқари, А.Ғ. ва Р.Н. терговдан яширингани сабабли уларга нисбатан суднинг ажримига кўра, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда “Green Card чиқди” дея 103 кишини чув туширган шахслар аниқланди