16:05 / 04.05.2023
120

ДХХ 3 ҳудудда ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади

ДХХ 3 ҳудудда ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади

ДХХ хабарига кўра, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида яшовчи фуқаро ўз ўғлининг номида бўлган хусусий корхона 30 сотих ер майдонини харидорга 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ўз ўғлига тегишли фермер хўжалигига 2010 йил маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратиб берилган ер майдонидан 15 гектарини харидорга 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Гулистон шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс ўзга бир фуқаронинг номида бўлган ва деҳқон хўжалиги учун ажратилган 10 сотих суғориладиган ер майдонини, гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унинг 5 сотихини кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият