Қонунчиликда белгиланган амалдаги тартибга кўра, қарздор оталар фарзандлари учун белгиланган алимент пулини олдиндан, яъни 5 йиллигини ёки вояга етгунга қадар бўлган суммани тўлаши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари томонидан жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида бу борадаги ўзгаришлар ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида эса, айрим оталар фарзандларининг келажакдаги тақдирини ўйлаган ҳолда, алимент тўловини олдиндан амалга ошириб келмоқда.
Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 10.10.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Қодировдан ундирувчи Ў.Турсунова фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Хорижга чиқиш ниятида бўлган қарздор ота олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида бирйўла беш йиллик давр учун ҳисобланган 61 миллион 510 минг сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди