23:50 / 04.05.2023
342

Боғчада қизларга тегажоғлик қилган мудиранинг ўғли устидан жиноят иши қўзғатилди

Боғчада қизларга тегажоғлик қилган мудиранинг ўғли устидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳридаги давлат боғчасига қатновчи болаларнинг ота-оналари қизлари билан боғлиқ хунук ҳолат содир бўлганини маълум қилганидан сўнг, ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

«2 май куни 4 нафар фуқаро Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг фарзандлари (6 ёшли қизлар) Чилонзор туманидаги мактабгача таълим муассасасида ухлаб ётганида, вояга етмаган, 2008 йилда туғилган Х.Ш. улар танасининг турли қисмларини қўли билан ушлаб, уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган», дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият