Тошкентда эркак 47 кишини умрага юбораман деб уларнинг 55,3 минг доллар пулини ўзлаштирди
Тошкент шаҳрида фуқароларни умрага жўнатиш баҳонасида чув туширган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, апрель ойида 27 ёшли Мирзаҳаким М. 43 ёшли Фаррух М.дан 47 нафар фуқарони умра сафарига жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг учун жами 55 250 доллар олган. Бироқ эркак ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Май ойининг бошида Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон фуқароларини ҳаж ва умра амалларини бажаришда турли реклама ва эълонлардан эҳтиёт бўлишга чақирганди. “Муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100 000 саудия риёли (26 минг доллар) миқдорида жарима солишга олиб келади”, — дейилганди огоҳлантиришда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)