20:51 / 06.05.2023
122

МИБ ходимлари Хатирчи туманида сайёр қабул ташкил қилишди 

МИБ ходимлари Хатирчи туманида сайёр қабул ташкил қилишди 
Мажбурий ижро бюроси Хатирчи туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва муаммоларини ҳал этиш борасида сайёр қабуллар ташкил қилиниб келинмоқда.
 
 Хусусан, Хатирчи туманининг “Парахун” ва “Кўксарой” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишиб, сайёр қабул натижасида 5 та оилалар яраштирилди.
 
 Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 26.05.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Мўминовдан ундирувчи Г.Мўминова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларини моддий таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, икки ойдан ортиқ муддат давомида алимент пулини тўламасдан келган.
 
Қабул жараёнида маҳалла фуқаролар йиғини фаоллалари билан тарафларга берилган тушунтиришлар натижасида ушбу оила яраштирилди.
 
Тадбир якунида, сайёр қабулда иштирок этган бошқа фуқароларнинг алимент ва бошқа масалалари бўйича тегишли чоралари кўрилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият