date

Прокуратуранинг икки нафар ходими пора беришда гумонланиб ушланди

Прокуратуранинг икки нафар ходими пора беришда гумонланиб ушланди

6 май куни Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.лар жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида, процессуал тартибда ушланди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура бундай тадбирлар прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимларидан тозалаш доирасида амалга оширилаётганини қайд этган. Шунингдек, терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ишнинг бошқа тафсилотлар ошкор этилмаслиги маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Прокуратуранинг икки нафар ходими пора беришда гумонланиб ушланди