![197 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди](/uploads/posts/2023-05/photo_2023-05-10_20-37-22.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида 197 миллион сўм қийматга эга бўлган 3 турдаги ноқонуний кириб келган тамаки маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинди.
Бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувида бўлган, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдим қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг тегишли бандларига асосан, сифати кафолатланмаган, ноқонуний йўллар орқали кириб келган салкам 29 минг қутидаги "Fast", "Milano", "Zumaretti" номли сигаретлар йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.
Тумандаги "Уйчи чорвадор файз" МЧЖ омборхонасида сақланаётган, жиноий иш материаллари юзасидан ашёвий далил сифатида қайд этилган тамаки маҳсулотлари ёқиш орқали йўқ қилинди.
Умуман олганда бўлим иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 5 та ҳолатда 112.141.000 сўмлик 16.607 қути сигарет ҳам йўқ қилинган. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар