![Тақиқ ўрналтилгач, солиқ қарздорлиги тўлаб берилди](/uploads/posts/2023-05/photo_2023-05-10_20-45-22.jpg)
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 10.02.2023 йилдаги буйруғига асосан қарздор С.Мамадалиевадан Ш.Рашидов туман давлат Солиқ инспекцияси фойдасига 256.9 млн. сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритуви 2023 йилнинг 3 март куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли барча кўчмас мулклари ҳамда автотранспортларига тақиқ ўрнатилган.
Шундан сўнг, ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 08.05.2023 йил куни қарздордан 256.9 млн. сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилган ва ижро иши тамомланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар