Қашқадарёнинг Чироқчи туманида “Жигули”да ёнғин чиқиб, портлаб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ФВБ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 13 май куни соат тахминан 20:43 ларда Чироқчи тумани “Чоштепа” МФЙ Сайидобод кўчасида “Ваз-2101” машинаси ёнаётгани тўғрисида тумани ФВБ га хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, зудликда битта ёнғин қутқарув экипажи соат тахминан 20:47 ларда манзилга етиб борган ва ёнғинни соат 20:55 ларда тўлиқ бартараф этган.
Пропан баллони бор машина одамлар видеога олаётган пайт портлаб кетди (Чироқчи тумани) pic.twitter.com/V5ntWoEfJU
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) May 14, 2023
Маълум бўлишича ушбу автомобиль Чироқчи туманида яшовчи фуқаро А.Т. бошқарувида бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарари аниқланмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг