date
views 127

Наманган ва Жиззахда ноқонуний ер сотаётган мансабдорлар ушланди

Наманган ва Жиззахда ноқонуний ер сотаётган мансабдорлар ушланди

ДХХ Наманган ва Жиззахда ноқонуний ер сотаётган мансабдор шахсларни ашёвий далиллар билан қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, Наманган вилояти туманларидан бирининг фермерлар кенгаши раиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги машина трактор паркининг 30 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган. ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шу каби, Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи танлов савдоларини ўтказиш бўйича вилоят комиссияси баённомасига асосан танлов ғолиби деб топилган хусусий корхонага савдо дўкони қуриши учун ажратилган 56 кв/м ер майдонида тегишли ишларни амалга оширишда зарур бўладиган ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам бериш эвазига корхона раҳбаридан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 2 минг долларни олган вақтида ушланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган ва Жиззахда ноқонуний ер сотаётган мансабдорлар ушланди