
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Ш.Кадиров ҳамда солидар тартибда жавобгар К.Хамидовдан ундирувчи фуқаро Д.Мусаевнинг фойдасига жами 368 млн. 732 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд эди.
Дастлаб, қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси С.Жураев томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, қарздор фуқаро Ш.Кадировдан 368 млн. 732 минг сўм қарздорлик ундирувчи фуқаро фойдасига тўлиқ ундирилиб берилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар