Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими томонидан алимент қарздорликларини ундируви бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 4 ойи давомида бўлим томонидан алимент тўловларидан қасддан бўйин товлаб келаётган 24 нафар қарздор оталарга нисбатан маьмурий жавобгарлик масаласи кўрилиб, 5 нафар қарздорга эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига асосан жиноят ишлари қўзғатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 05.07.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Алиевдан ундирувчи И.Пакнинг фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандининг таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида 16.05.2022 йилдан бошлаб алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиларининг мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги қайта ҳисобланганда алиментчи отанинг қарздорлиги шу кунга қадар 74.880.505 сўмни ташкил этган ва ушбу қарздорлик қарздор ота томонидан ихтиёрий равишда тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4 моддаси билан маъмурий жавобгарлик масаласи кўрилатган жараёнда қарздор ота томонидан салкам 75 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун ундириб берилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар