20:45 / 17.05.2023
176

Зарафшонлик ота ота фарзандлари таъминоти учун 240 млн. сўм тўлади

 Зарафшонлик ота ота фарзандлари таъминоти учун 240 млн. сўм тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 21.01.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор С.Ф.дан бир нафар вояга етмаган фарзандини таъминоти учун ундирувчи М.Э фойдасига алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
 
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздор С.Ф. билан суҳбат ўтказилиб, унга Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги 808-сонли Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиши натижасида қарздор С.Ф. вояга етмаган 3 нафар фарзандларини 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулини қарздор ҳисоб-китоб қилиб бериш ҳақида давлат ижрочисига мурожаат қилган.
 
Дастлаб бу ҳақда ундирувчи М.Э.ни огоҳлантирилиб, унинг розилиги асосида фарзанларди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун ҳисобланган 240 млн. сўм алимент пули қарздор томонидан тўлиқ тўлаб берилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият