00:18 / 18.05.2023
360

Наманганда ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Nexia ҳайдовчиси машина остига кириб олди

Скрин: Telegram

Наманган шаҳрида 14 май куни ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Nexia ҳайдовчиси машина остига кириб олди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бермай ҳаракатланаётган вақтида ЙПХ инспекторининг қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган.

Шундан сўнг транспорт воситасига мажбурий тўхтатиш чораси қўлланиб, ҳайдовчига нисбатан ушбу ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи эса жавобгарликдан қочиш ҳамда ЙПХ ва ППХ ходимларига нисбатан омма олдида салбий фикрлар уйғотиш мақсадида йўл бўйида турган Nexia’нинг тагига ётиб олиб, инспекторларни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Ходимлар томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг ҳайдовчи соғ-саломат автомашина тагидан чиқариб олинган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият