
Маълумки, Мажбурий ижро бюроси ходимлари уйга киритиш, уйдан кўчириш каби номулкий тусдаги ижро ҳужжатларининг ижросини ҳам бажаради. Бундай ижро жараёнлари албатта осон кечмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг жорий йил 16 мартдаги ижро ҳужжатига асосан Умарова Мавлудахон ва Умаров Рўзиохунни барча оила аъзолари билан бирга Асака тумани Деватаги маҳалласи Манжара кўчасида жойлашган уй жойнинг белгиланган қурилиш майдони 207,41 квадрат метрни ташкил этган, 2 та хоналардан иборат турар жойдан мажбурий кўчирилиши белгиланган.

Бюронинг Асака туман бўлими ходимлари томонидан қарздор тараф огоҳлантирилган ва берилган ихтиёрий муддатларда ижро ҳужжати талабини бажармагани боис мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Ижро ҳаракатлари вақтида жавобгар Рўзиохун Умаров даъвогар Ойбек Сулаймоновга яшаш хонадонининг бир қисмини сотганлиги ва бу расмийлаштирилгани ҳам маълум бўлди.

Шундай бўлсада, аввалига жавобгар ва унинг оила аъзолари сотилган хоналарни бўшатиб беришни исташмади. Бюро ходимлари ҳамда масъул идора вакиллари билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб борилиб, ижро ҳужжатига асосан жавобгар ва унинг оила аъзолари белгиланган яшаш хонадонларидан кўчирилди.
Фуқароларимиздан суд қарорининг бажарилишига тўсқинлик қилмасдан, балки ихтиёрий тарзда ижро этиши мақсадга мувофиқлигини яна бир бор эслатган бўлардик.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар