10:57 / 22.05.2023
505

Иқлимшунос энг иссиқ йиллар қачон бўлишини башорат қилди

Иқлимшунос энг иссиқ йиллар қачон бўлишини башорат қилди

Иқлимшунос Алексей Кокорин глобал ҳарорат қачон рекорд даражага етиши мумкинлигини айтди.

У тарихдаги энг иссиқ йил — 2025 ёки 2026 йилда кузатилишини айтди. «Бу Эль-Ниньо қанча давом этишига боғлиқ. Бир йил ёки уч йил давом этадими, буни айтиш қийин», деди иқлимшунос.

Бироқ, агар дунёда кучли вулқон отилиши содир бўлса, унда энг иссиқ йил келмаслиги мумкин, чунки кулнинг стратосферага кўтарилиши иссиқхонага қарши эффект содир этади ва глобал совишни келтириб чиқаради. Мутахассиснинг қўшимча қилишича, океан оқимларининг фазавий ўзгаришлари ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, Ла-Ниньо пайтида атмосферадаги иссиқлик сезиларли даражада океанга ўтади, Эль-Ниньо пайтида эса океандан атмосферага иссиқлик кўтарилади.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, жараён 2023 йилнинг иккинчи ярмидан бошланади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият