06:00 / 23.05.2023
330

Мен эримнинг пулига муҳтож эмасман! - Феминистларнинг адашувлари

Мен эримнинг пулига муҳтож эмасман! - Феминистларнинг адашувлари

Бу замонавий аёлларнинг, афсуски, баъзи “замонавий” мусулмон аёлларнинг дунёқарашидир.

Улар аёллар ўз эрларига моддий қарам, яъни аёллар «бутун умри давомида эркаклардан пул тилаб олиши керак» деган феминистик ёлғон домига тушиб қолган.

Бу замонавий бузилишдир ва бунинг исломга ҳеч алоқаси йўқ.

Аллоҳ таоло бизга Қуръонда айтади:

«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар...» (Нисо сураси, 34-оят).

Эркаклар аёллар учун молиявий масъулият туфайли аёллар учун раҳбардир. Бироқ бу қарамликдан аёлларнинг эркакларидан бирор нарса сўраши, тиланиши тушунилмайди. Бу истаса ҳам, хоҳламаса ҳам Аллоҳнинг Ўзи эркакларга юклаган жиддий масъулиятдир. Эркак ўз хотинига пул сарфлаш ёки сарфламасликни танлай олмайди - у буни қилиши шарт. Албатта, оқилона ўлчовлар, меъёрлар доирасида. Аммо унинг моддий таъминоти унга ишониб топширилган ва у Аллоҳ ҳузурида аҳли аёли олдидаги бурчини қанчалик бажарганлиги учун жавоб бериши керак бўлади.

Биз бир-биримизга боғлиқмиз. Ҳар биримизнинг эҳтиёжларимиз бор. Бири бошқа нарсага боғлиқ бўлса, иккинчиси бошқа нарса учун биринчисига боғлиқ.

Ушбу ўзаро боғлиқликни бартараф этиш муносабатларни бутунлай йўқ қилишдир.

Албатта, бу табиий ўзаро боғлиқликнинг мавжудлиги икки томоннинг тенг ёки бир хил эканлигини англатмайди. Бу ўзаро боғлиқлик раҳбарликнинг қонуний даражалари ҳақиқатини йўқ қилмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

... Ва уларнинг бурчлари муқобилида маъруф ила ҳақлари ҳам бордир. Ва эркакларга улардан устун даража бордир. Ва Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир." («Бақара» сураси, 228-оят).

Замонавий дунёвий либерал-феминистик дунё тартиби бизни оммавий равишда табиий алоқалар ва нормал муносабатларни йўқ қилишга олиб келади.

Аллоҳ барчамизга соғ-саломат муносабатлар, мустаҳкам никоҳ ва оиламиз ва яқинларимиз билан ажойиб ришталар ато этсин!


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мен эримнинг пулига муҳтож эмасман! - Феминистларнинг адашувлари
ePN