date
views 314

Ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ҳайдовчи ишга тикланди

Ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ҳайдовчи ишга тикланди
Навоийда жорий йилда яна 45 нафар ишчи-ходимлар ҳам ўз ишига қайтишди. Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳар бир шахс меҳнат қилиши, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Шу боис, фуқаролар ва ишчи-ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда тарафлар манфаати суд ва бошқа органлар томонидан ҳимояланади.
Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида суд қарорлари асосида 45 нафар фуқароларнинг ишга тикланиши таъминланди.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг фуқаро И.Б.ни Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилояти филиали ҳайдовчиси вазифасига ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро И.Б. ишга тикланди.
Келгусида ҳам Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, суд қарорларини ўз вақтида ва сўзсиз ижроси таъминланиб келинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ҳайдовчи ишга тикланди